Шаҳар атрофи зоналари таркибига қуйидаги ҳудудлар ажратилиши лозим:
шаҳар атрофи зонасига кирувчи аҳоли пунктлари ҳудудлари;
аҳоли пунктлариаро ҳудудлари (шаҳарни ривожлантириш учун захира ҳудуди);
жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун ер участкалари;
аҳоли дам олиш жойлари ва шаҳар атрофи рекреация зоналари;
қишлоқ хўжалигини юритиш учун мўлжалланган ерлар;
муҳандислик, транспортга оид инфратузилмалар объектлари ерлари;
муҳофаза ва санитария-гигиена вазифаларини бажариш учун мўлжалланган ерлар.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.