Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 535-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 1-§. Умумий талаблар
Хизмат кўрсатиш мажмуаларини ривожланиш параметрлари, аҳоли пунктининг функционал-ҳудудий тузилиши ва уларнинг таркибий-режалаштириш элементларини аниқлашда ушбу ШНҚнинг 5-илова кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
аҳоли пунктининг режавий тузилмаси, функционал зоналаштириш хусусиятлари ва жамоат жойларининг маҳаллийлашганлигини;
аҳоли сонининг динамикаси ва ижтимоий-демографик таркибини;
турли муассаса ва корхоналарнинг ижтимоий ҳамда ҳудуддаги жойлашуви қулайлигини;
объектларнинг таркиби, уларнинг жойлашуви, функцияларининг ривожланиш даражаси, моддий-техника базасининг ҳолати ва мулк турларини.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.