Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 578-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 10-§. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
Катта бўлмаган бозорчалар маҳсулотларни бевосита истеъмолчиларга чаканалаб сотишни ҳисобга олган ҳолда шаҳар ва мавзеларнинг марказий туманларига жойлаштириш керак.
10 — 30 савдо ўрнига эга бўлган кичик бозорларни (бозор павильонларини) маҳалла марказларига ва аҳолиси 5 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида жойлаштириш лозим.
50 — 100 савдо ўрнига эга бўлган ва тўрли хил савдодан (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари; саноат моллари ва хўжалик моллари) ташкил топган бозорларни мавзеларда ва аҳолиси 25 минггача бўлган мавзеларда жойлаштириш керак.
150 — 400 савдо ўрнига эга бўлган бозор бирлашмалари ва бозор мажмуаларини (қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; озиқ-овқат маҳсулотлари; саноат моллари ва хўжалик моллари) бир-биридан ажратган ҳолда жойлаштириш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.