Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 608-банд
15-боб. Ҳудудларни муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш · 4-§. Хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш
Қирғоқлари эрозия (ўпирилиш, жарликлар ҳосил бўлиши) таъсирига учраган очиқ сув оқимлари бўйича қирғоқларни мустаҳкамлаш тадбирлари амалга оширилиши лозим.
Оқимлари фақат ёғингарчилик сувларидан ташкил топадиган очиқ сув оқимлари тубида сув чиқариш қувури ва дренаж коллекторлари ўрнатилиши, усти эса қисман ёки бутунлай грунт билан тўлдирилиши, ҳудудда кўкаламзорлар, кўп поғонали транспорт иншоотлари, коммунал қурилмалар, савдо дўконлари қурилишига йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.