Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 62-банд
5-боб. Турар жой зоналари · 2-§. Кўп квартирали турар жой ҳудудлари
Турар жой зоналарининг майдонлари 1000 киши аҳолига ҳисобланган қуйидаги кўрсаткичлар бўйича қабул қилиниши лозим.
а) шаҳарларда:
томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар учун — 20 — 25 hа;
кам қаватли (томорқасиз) уй-жойлар учун — 10 — 15 hа;
ўрта ва кўп қаватли уй-жойлар учун — 8 hа;
баланд ва юқори қаватли уй-жойлар учун — 7 hа;
б) қишлоқ аҳоли пунктларида:
томорқали (якка тартибдаги) уй-жойлар учун — 40 hа;
кам қаватли (томорқасиз, хўжалик қурилмалари билан) уй-жойлар учун — 20 — 25 hа;
кам ва ўрта қаватли (хўжалик қурилмаларисиз) ) уй-жойлар учун — 10 — 15 hа.
Экстремал табиий-иқлимий шароитларга эга бўлган ҳудудлар (чўл, тоғли жойлар) учун ушбу кўрсаткичлар 30 фоизгача ўзгартирилишига йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.