Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 626-банд
16-боб. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш · 3-§. Ҳудудларни шовқин, тебраниш, электромагнит майдони ва радиациядан ҳимоя қилиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда транспорт оқимлари, рельсли транспорт, коммунал-транспорт корхоналари ва бошқа шовқин манбаларидан товушнинг эквивалент даражалари, LAэкв (dB), ушбу ШНҚнинг 6-иловаси 1 — 6-жадваллари бўйича бўлиши лозим.
Товуш даражасининг иҳота дарахтзорлари ёрдамида пасайтирилиши LAкўк ушбу ШНҚнинг 6-иловаси 7-жадвали бўйича олиниши керак.
| Аҳоли пунктларининг турлари | Жамоат маркази ва хизмат кўрсатувчи аҳоли сони, минг киши | ||||
|---|---|---|---|---|---|
| Умумшаҳар маркази | Режалаштириш тумани маркази, 100 — 300 | Турар жой тумани маркази, 25 — 80 | Маҳаллий хизмат кўрсатиш маркази (мавзе), 5 — 15 | Бирламчи турар жой бирлиги маркази (маҳалла), 1 — 3 | |
| Йирик шаҳар | +* | + | + | + | + |
| Катта шаҳар | +* | + | + | + | |
| Ўрта шаҳар | +** | + | + | ||
| Кичик шаҳар | +** | + | |||
| Шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари | + | + | |||
| Аҳоли пункти ичида турли даражадаги марказларнинг хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобий радиуслари | Пиёда ёки транспортда етиб олиш, 45 min | Пиёда ёки транспортда етиб олиш, 45 min | 800 — 1500 m, пиёда етиб олиш, 15 — 20 min | 500 m гача, пиёда етиб олиш, 5 — 10 min | 150 — 300 m, пиёда етиб олиш, 1,5 — 5 min |
Изоҳлар:
1* — 1,5 — 2,0 h лик транспорт қатнови доирасидаги шаҳар атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг 10 фоизга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда.
2** — 45 — 60 min ли транспорт қатнови доирасидаги шаҳар атрофида истиқомат қилувчи аҳолининг 20 фоизга хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда.
3. Чўл ва тоғли ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари учун шу марказларгача пиёда етиб олиш вақти 20 — 25 фоизга ўзгартирилиши керак.
| Дарахтзорлар | Йўл эни, m | Товуш даражасининг пасайиши, dB |
|---|---|---|
| Дарахтзор ичида дарахтларни шахмат усулида экилиши | 10 — 15 | 4 — 5 |
| худди шундай | 16 — 20 | 5 — 8 |
| Икки қаторли, қаторлар орасида 3 — 5 m масофа; қаторлар бир қаторли экилишга айнан ўхшаш | 21 — 25 | 8 — 10 |
| Икки ёки уч қаторли, қаторлар орасида масофа 3 m; қаторлар бир қаторли экилишга айнан ўхшаш | 26 — 30 | 10 — 12 |
Изоҳ. Дарахтлар баландлиги камида 5 — 8 m деб қабул қилиниши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.