Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 634-банд
17-боб. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш
Маданий мерос объекти ер участкасида, муҳофаза зонасида ва қурилишни тартибга солиш зонасида қуйидагилар таъминланиши керак:
тарихий режалаштириш тузилмасини сақлаш;
кўча тармоғининг йўқолган элементлари ва режалаштириш тузилмасини тиклаш;
бутунлай вайрон бўлган маданий мерос объектини қайта тиклаш ёки маданий қатламда сақланиб қолган девор ва пойдевор қисмларини консервация қилиш, ҳудудни ободонлаштириш;
тарихий режалаштириш элементларини сақлаб қолган ҳолда анъанавий услублар ва материаллардан фойдаланган ҳолда ҳудудни ободонлаштириш;
янги қурилишларни чеклаш;
фасадларнинг меъморий ечимларини такомиллаштириш, ободонлаштиришни ташкил этиш тадбирларни амалга ошириш орқали тарихий муҳитга мос келмайдиган ва номутаносиб бўлган биноларнинг таъсирини камайтириш.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.