Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 652-банд

18-боб. Ёнғин хавфсизлиги талаблари

652

Томорқа ер участкасидаги бир ва икки хонадонли турар жой уйлари ҳамда хўжалик иморатлари (сарой, гараж, ҳаммом)дан қўшни ер участкаларидаги турар жой уйлари ва хўжалик иморатларигача масофалар мазкур ШНИқнинг 56-жадвали бўйича олиниши керак.

Бунда, қурилмаларнинг умумий қурилиш майдони уларнинг орасидаги қурилмаган майдонни билан қўшиб ҳисобланганда ШНҚ 2.08.01-24 га мувофиқ, оловбардошлик даражасидаги бир бино учун ёнғинга қарши деворларсиз, энг кўпи билан йўл қўйиладиган майдон (қават) талабларига мос бўлиши керак.

Битта ер участкаси доирасида жойлашган турар жой бинолари ўртасидаги, шунингдек турар жой бинолари билан хўжалик иморатлари (омборхона, гараж, ҳаммом) ўртасидаги масофалар нормаланмайди.

(652-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш ва қўшимча киритилган)

56-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражасиКонструктив ёнғин хавфи синфиФ1-Ф4 синфларига биноларнинг оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфлари асосида минимал масофалар, m
I, II, III C0II, III C1IV C0, CIV, V C2, C3
Ф1-Ф4 синфларига мансуб бинолар
I, II, IIIС068810
II, IIIС18101012
IVС0, С18101012
IV, VС2, С310121215
Ф5.1 — Ф5.3 синфларига мансуб бинолар
I, II, IIIС010121212
II, IIIС112121212
IVС0, С112121215
IV, VС2, С315151518

Изоҳ: Биноларнинг оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфи ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ белгиланади.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.