Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 656-банд

18-боб. Ёнғин хавфсизлиги талаблари

656

Омборлардан турар жой биноларигача бўлган масофалар ушбу ШНҚнинг 56-жадвалидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаслиги, бироқ уйнинг энг узоқ кириш жойигача 100 m дан ошмаслиги керак.

ШНҚ 2.09.03-23 талабларига мувофиқ оловбардошлилик даражаси V бўлган ҳамда ёнғин хавфи бўйича B1 — B4 тоифаларига мансуб омбор биноларини бир-бирига жипслаштириб (ёнма-ён) қуришга йўл қўйилади.

(656-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан қўшимча киритилган)

56-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражасиКонструктив ёнғин хавфи синфиФ1-Ф4 синфларига биноларнинг оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфлари асосида минимал масофалар, m
I, II, III C0II, III C1IV C0, CIV, V C2, C3
Ф1-Ф4 синфларига мансуб бинолар
I, II, IIIС068810
II, IIIС18101012
IVС0, С18101012
IV, VС2, С310121215
Ф5.1 — Ф5.3 синфларига мансуб бинолар
I, II, IIIС010121212
II, IIIС112121212
IVС0, С112121215
IV, VС2, С315151518

Изоҳ: Биноларнинг оловбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфи ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ белгиланади.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.