Ф1 — Ф4 синфга мансуб биноларидан нефт ва нефт маҳсулотлари сақланадиган биринчи гуруҳ омборларигача бўлган ёнғинга қарши масофалар ШНҚ 2.09.19-22га мувофиқ қабул қилиниши керак.
Ф1 — Ф4 синфига мансуб биноларга хизмат кўрсатадиган қозонхоналар, дизел ёқилғили электр станциялари ва бошқа энергетика объектларнинг иккинчи даражали ёқилғи омборларигача ёнғинга қарши масофалар қуйидаги 57-жадвал бўйича олиниши керак.
(660-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
| Омбор сиғими, m3 | Омборгача бўлган масофалар, m, Ф1 — Ф4 синфига мансуб биноларнинг оловбардошлик даражаси (конструктив ёнғин хавфи синфидан қатъи назар) | ||
|---|---|---|---|
| I, II | III | IV, V | |
| 100 гача | 20 | 25 | 30 |
| 101 дан 800 гача | 30 | 35 | 40 |
| 801 дан 1000 гача | 40 | 45 | 50 |
Изоҳлар:
1) Ф1.1, Ф2 ва Ф3.6 ва Ф4.1 синфларига мансуб бинолардан сиғими 100 m3 гача бўлган омборларгача масофалар икки баробарга оширилиши, сиғими 100 m3 дан кўп бўлган омборларгача масофа эса ШНҚ 2.09.19-22 га мувофиқ биринчи гуруҳнинг III-тоифали омборларига қўйиладиган талаблар бўйича қабул қилиниши керак.
2) Ҳажми 10 m3 ва ундан кам бўлган сиғимлар ер остида жойлаштирилганда оловбардошлик даражаси I ва II, конструктив ёнғин хавфи синфи C0 ёки C1 бўлган биноларгача масофани 50 фоизгача қисқартиришга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.