Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 687-банд
20-боб. Энергия тежайдиган шаҳарсозлик ечимлар
Ҳудудларни режалаштиришда энергия ресурсларининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги соҳалар қамраб олиниши лозим:
аҳоли пунктлари ривожланишини тартибга солиш, уларнинг ишлаб чиқариш комплексларини мақсадли шакллантириш, аҳоли пунктлари ҳудудлари ихчамлигини ошириш орқали транспорт ва муҳандислик коммуникациялари узунлигини қисқартириш;
аҳоли пунктлари ҳудудида энергия истеъмолчиларини оқилона жойлаштириш.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.