Нормативные документы ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 8-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 1-§. Аҳолини жойлаштириш тизимлари
Аҳоли пунктлари республика миқёсидаги жойлаштириш тизими ва унинг таркибига кирувчи вилоятлар, туманлар, қишлоқ хўжалиги корхоналарини жойлаштириш тизимлари, шунингдек минтақавий жойлаштириш тизимларининг таркибий қисмлари сифатида лойиҳалаштирилиши лозим.
Бунда, жойлаштириш тизимлари учун умумий бўлган ижтимоий, ишлаб чиқариш, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаларини, шунингдек жойлаштириш тизимлари марказларининг таъсири доирасидаги истиқболли ривожланаётган меҳнат, маданий, маиший, жамоа ва рекреацион алоқалар шаклланишини ҳисобга олиш лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.