Нормативные документы ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 115-банд
5-боб. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар · 3-§. Турар жой объектларининг хоналарига қўйиладиган талаблар
Турар жой объектларини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган яшаш хоналарида, бинонинг кириш қисмида, эвакуация йўлларида, санитар-гигиеник хоналарда маълумот сигнализацияларининг турли (товушли ёки чироқли) мосламаларини ўрнатилиши ҳисобга олиниши лозим.
Меҳмонхоналар ўринларнинг умумий сонидан 5 — 8 фоизи ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш учун мўлжалланиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.06.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.