Нормативные документы ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 209-банд
8-боб. Ускуна ва жиҳозларга қўйиладиган талаблар
Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар ташриф буюрадиган жамоат бинолари, ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар учун иш жойлари бўлган ишлаб чиқариш хоналари ёнғин ҳақида хабар берувчи тизимга уланган синхрон товуш ва чироқ сигнализация ускуналари билан жиҳозланиши керак.
Ёнғин ҳақида хабар берувчи товуш сигнализацияси учун товуш кўтарилиши максимал 5 dB бўлган хоналарда 30 s давомида 20 dB дан кам бўлмаган товуш даражасини таъминлайдиган мосламалар қўлланилиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.06.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.