Нормативные документы ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 212-банд
8-боб. Ускуна ва жиҳозларга қўйиладиган талаблар
Ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар кириши мумкин бўлган зона ва хоналар, шунингдек кириш зоналари ва ҳаракатланиш йўлларида ахборотнинг узлуксизлиги, тўғри йўналиш олиш, ташриф объекти ёки жойни аниқлаш таъминланиши лозим.
Ахборот воситалари фавқулодда вазиятларда хавф-хатар ҳақида хабар бериши, хизматлар ва уларнинг турларига эга бўлиш жойларига йўналтириши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.06.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.