Нормативные документы ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 37-банд
4-боб. Шаҳарсозлик талаблари · 2-§. Зиналар ва пандусларга қўйиладиган талаблар
Кўзи ожизлар учун биноларнинг кириш қисмидаги, бинолар ичидаги, кўчалардаги (масалан, ер ости йўлларидаги) зина тутқичларининг бошланиш ва тугаш қисмида манзил жойлашуви, бекат номи ва қават рақами каби маълумотлар келтирилган Брайл алифбосидаги ёзувлар бўлиши зарур.
Тутқичлардаги ёзувлар ва кўрсаткичлар 3 сатрдан ошмаслиги, панжара тутқичлари овал шаклида бўлса, ёзув фақат бир қаторда жойлашган бўлиши лозим.
Кўзи ожизлар учун Брайл алифбоси билан жиҳозланган зина тутқичлари мазкур ШНҚнинг 10-иловасига мувофиқ лойиҳаланишига йўл қўйилади.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.06.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.