Нормативные документы ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 75-банд
5-боб. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар · 1-§. Бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эвакуация йўлларига қўйиладиган талаблар
Ёнғин хавфсизлиги зона майдони, қаватда қолган барча ногиронлиги бўлган шахсни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир қутқарилувчи шахсга тўғри келадиган солиштирма майдондан келиб чиқиб қуйидагича ҳисобланиши лозим:
ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун — 2,40 m²/киши;
кузатувчи ҳамроҳлигида ҳаракатланувчи ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун — 2,65 m²/киши;
мустақил ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун — 0,75 m²/киши;
кузатувчи ҳамроҳлигида ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун — 1,0 m²/киши.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.06.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.