Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.07.02-24

ШНҚ 2.07.02-24, 9-банд

4-боб. Шаҳарсозлик талаблари · 1-§. Турар жойлар ва жамоат ҳудудлари, ҳаракат йўллари ва дам олиш зоналарини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар

9

Кўчалардаги пиёдалар йўлкаларида, ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойларининг ҳаракатланиш йўлакларида, жамоат биноларида, кўзи ожизлар учун ихтисослаштирилган реабилитация марказларида ҳамда таълим ташкилотларининг ички ва ташқи ҳаракатланиш йўлакларида, шунингдек зиналар ва пандуслар олдида огоҳлантирувчи ва йўналтирувчи контраст рангли махсус тактил йўл қопламалари ётқизилиши лозим.

Тактил қопламаларнинг зиналар ҳамда пандуслар олдида қўлланилиши мазкур ШНҚнинг 3, 4 ва 5-иловаларида келтирилган.

Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш ШНҚ 2.08.07-22 талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.06.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.