Барча турдаги турар жой объектларига кирувчи электр кабеллари уч фазали қилиб лойиҳаланиши, бунда улар нейтрал ва ерланиш ўтказгичнинг кесими фазалар ўтказгичларининг кесимига тенг бўлиши лозим.
Турар жой объектларига кирувчи магистрал кабеллар ва фазалар орасидаги кучланиш бир хил тақсимланиши (220 ±10%) ҳамда уларга узатилаётган кучланиш 380 V бўлиши (А-В-С-N ва PE) лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.04.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.