Нормативные документы ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 166-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги
Бинонинг стилобат қисмини унинг баланд қисмидан ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмалар билан ажратиш лозим.
Бинонинг стилобат қисмидаги ёнғиндан ҳимоя бўлмаси чегарасидаги қаватнинг рухсат этилган энг катта майдони, 3000 m² дан катта бўлмаслиги керак.
Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
оқимли вентиляция ва тутунни йўқотиш ускуналари лойиҳаланганда 10 000 m² гача бўлганда;
автоматик ёнғин ўчириш тизими 5000 m² гача бўлганда.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.04.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.