Нормативные документы ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 190-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 3-§. Эвакуация йўллари
Баландлиги 28 м гача бўлган турар жой объектларида қаватдаги квартираларнинг умумий майдони 500 м² дан ортиқ секцияларда эвакуация қилиш камида иккита оддий ёки тутун қопламайдиган зинапоя катагига чиқиш орқали амалга оширилиши керак.
Қаватдаги квартираларнинг умумий майдони 500 м² дан 550 м² гача бўлганда, объект тўлиқ манзилли ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланганда ҳамда барча квартираларда мазкур ШНҚнинг 188-бандига мувофиқ очиқ (ойналанмаган) балкон ёки лоджия бўлса, оддий зинапоя катагига чиқишга йўл қўйилади.
(190-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
Чертёж
3D-вид
3D-вид доступен зарегистрированным пользователям. Регистрация бесплатная.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.04.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.