Нормативные документы ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 196-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 3-§. Эвакуация йўллари
Баландлиги 28 м дан баланд бўлган биноларда қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 м² дан ортиқ бўлганда эвакуация чиқиш йўли ШНҚ 2.01.02-04га асосан камида иккита тутун қопламайдиган зина катаги орқали бўлиши керак.
Қаватдаги квартираларнинг умумий майдони 500 м² дан 550 м² гача бўлганда, квартиралар автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланганда ҳамда ШНҚнинг 188-банди талабларига мувофиқ очиқ (ойналанмаган) балкон ёки лоджия назарда тутилган бўлса, эвакуация чиқиш учун битта тутун қопламайдиган Н1 турдаги зина катагини лойиҳалашга йўл қўйилади.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 апрелдаги 01/2-13-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 398, 22.04.2026 й.) таҳририда)
Чертёж
3D-вид
3D-вид доступен зарегистрированным пользователям. Регистрация бесплатная.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.04.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.