Нормативные документы ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 298-банд
10-боб. Муҳандислик жиҳозлари · 6-§. Вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш
Кўп квартирали уйлар ичига бириктириб қурилган жамоат хоналарининг вентиляция тизими уйнинг вентиляция тизимидан алоҳида бўлиши керак.
Ёнғин-портлаш хавфи бор моддалар сақланмайдиган ва 1,5 карра ҳаво алмашинуви етарли бўлган ички қурилган жамоат хоналаридаги табиий вентиляция каналини, кўп квартирали уйнинг вентиляция тизимига ушбу ШНҚнинг 294-банди талабларига риоя қилган ҳолда бирлаштириш (қўшиш)га йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.04.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.