Ётоқхоналар умумий йўлакларининг узунлиги ташқи девордаги деразалар орқали бир томондан (торец) ёритилганда 24 m дан, икки чекка томонидан ёритилганда 48 m дан ошмаслиги керак.
Йўлаклар узунлиги бундан ортиқ бўлса, оралиқ табиий ёруғлик майдончалари орқали қўшимча табиий ёритиш керак.
Икки ёруғлик майдончалари орасидаги масофа 24 m дан, ёруғлик майдончалари билан йўлак охиридаги (торец) ёруғлик туйнуги орасидаги масофа 30 m дан ошмаслиги лозим.
Ёруғлик майдончасининг кенглиги (эни) ичкарига кирган қисмининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим (ёндош йўлак кенглиги ҳисобга олинмайди).
Зинапоя катаклари орқали унинг икки томонида жойлашган 12 m гача узунликдаги йўлакларни ёритишга йўл қўйилади.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 22.04.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.