Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 175-банд
4-боб. Туризм ва дам олиш объектларига қўйиладиган талаблар · 1-§. Умумий талаблар
Санаторийлар, дам олиш ва туризм объектларида ушбу ШНҚнинг 13-иловасидаги 29-жадвалда келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги хоналар лойиҳаланиши керак:
рўйхатга олиш (регистратура);
маъмурият хоналари;
изоляторга эга бўлган тиббиёт пунктлари;
даволаш-соғломлантириш хоналари;
ошхона;
дам олиш ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш хоналари;
оммавий тадбирлар зали;
томоша-концерт ва кино заллари.
Санатория бинолари ШНҚ 2.08.03-09 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
| Хоналар | Ўлчов бирлиги | Ўлчам бирлигига тўғри келадиган майдон, m² | Хона майдони, m² |
|---|---|---|---|
| Вестибюль (рўйхатга олиш жойи, санитария узели, кутиш жойларини ўз ичига киритган қабулхонага эга бўлган): санаторийлар, пансионатлар; туристик базалар, дам олиш уйлари, дам олиш базалари, йил давомида ишлайдиган болалар санаторий оромгоҳлари; ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари, ёзги туристик базалар. Туризм, жисмоний тарбия, спорт, оммавий-маданий тадбирлар бўйича инструктор хонаси. Юк сақлаш камералари Тиббиёт пункти Банк бўлими Алоқа бўлими Маиший хизматлар пункти, сартарошхона Бар-буфет | m², 1 ўринга -'- -'- хона -'- -'- -'- -'- -'- | 0,6-1,0 0,35-0,6 0,08-0,15 | камида 12 камида 12 камида 8 6-8 ва кўп 12-14 ва кўп даҳлиз майдонида (12-20) -''- камида 12 (ҳар бир хона) даҳлиз майдонида (12-20) |
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.