Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
фотоэлектрик станция — қуёш нурланишини электр энергияга айлантириш орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш учун бир ёки бир нечта фотоэлектрик батареядан иборат энергетик қурилма;
ёзги хона — очиқ ёки ярим очиқ иситилмайдиган хона (лоджия-айвонлар, верандалар, террасалар, ички ҳовлилар);
лифт холли — лифтга кириш жойи олдидаги жой;
люк — эвакуация учун кириш-чиқиш туйнуги;
мансарда — чордоқ ҳажмида жойлашган ва фойдаланишга мўлжалланган жой;
ертўла ёки цоколь қават — ёнғинга қарши тўсиқлар билан чегараланган (деворлар, пардадеворлар, ораёпма) бўлими;
одамлар доимий равишда бўладиган хона — одамлар ўз фаолияти бўйича узлуксиз равишда икки соатдан кўп вақт ёки иш вақтининг 50 фоиздан кўпроқ қисми давомида бўладиган хона;
чордоқ — бинонинг тепа қавати ораёпмаси ва томёпма конструкциялари орасидаги бўшлиқ;
техник қават — муҳандислик қурилмаларини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган қават.
Чертёж
3D-вид
3D-вид доступен зарегистрированным пользователям. Регистрация бесплатная.
Термины к пункту
- Чердак · Chordoq Показать на острове
- лифтовый холл · Lift xolli
- мансарда · Mansarda Показать на острове
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.