Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 240-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 1-§. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган умумий талаблар
Трибуналарда томошабинларнинг ўтиришлари учун ўрин-жойларнинг ўлчамлари қуйидагича бўлиши зарур:
очиқ иншоотлар учун қаторлар кенглиги 0,75 дан 0,8 m гача;
ёпиқ иншоотлар учун 0,8 дан 0,9 m гача;
очиқ иншоотлар учун ўтириш жойининг кенглиги 0,42 m дан кам бўлмаслиги;
ёпиқ иншоотлар учун эса ўтириш жойининг кенглиги 0,45 m кам бўлмаслиги;
очиқ иншоотлар учун ўтириш жойининг эни 0,3 m дан кам, ёпиқ иншоотлар учун ўтириш жойининг эни 0,4 m дан кам бўлмаган ўлчамда.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.