Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 263-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ёрдамчи хоналарга қўйиладиган талаблар
Йил давомида ишлайдиган ҳамда битта сменада ўтказиш хусусияти 150 ва ундан ортиқ киши бўлган иншоотларда (битта сменада ўтказиш хусусияти 100 ва ундан ортиқ киши бўлган кураш, бокс, оғир атлетика ва футбол учун ихтисослаштирилган иншоотларда) методик-тиклаш марказини лойиҳалашга йўл қўйилади.
Йил давомида ишлайдиган очиқ спорт иншоотларида уларнинг ўтказувчанлик хусусияти конькиларда оммавий тарзда учишни ҳисобга олмаган ҳолда аниқланиши зарур.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.