Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 27-банд
3-боб. Умумий қоидалар · 1-§. Умумий талаблар
Тепа зенитдан ёритиш зинапоя катаклари Л2 ни оловбардошлик даражаси I ва II бўлган 2 қаватли биноларнинг умумий зинапоя катаклари сонининг 50 % идан ошмайдиган, 3 қаватли биноларда зинапоя маршлари оралиғининг бўшлиғи 1,5 m дан кам бўлмаганда қўлланилиши, бунда ёнғин содир бўлганда фонарлар автоматик тарзда очилиши зарур.
Вокзал биноларидаги эвакуация учун мўлжалланган зинапоя катакларининг камида 50 фоизи ташқи деворлардаги деразалар орқали тушадиган табиий ёруғликка эга бўлиши керак.
Н1, Н2 ва Н3 ёнғин тутунидан ҳоли зинапоя катаклари ШНҚ 2.01.02-04 ва ушбу ШНҚнинг 109, 110, 111, 112, 113, 114, 115-бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши лозим.
Ф2, Ф3 ва Ф4 синфли биноларда зинапояларнинг 50 % игача табиий ёруғлик тушмайдиган, ёнғин пайтида ҳаво бериладиган Н2 ёки Н3 типли зинапоя катаклари ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ қўлланилиши керак.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.