Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 363-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 6-§. Спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар
Трибуна остидаги бўшлиққа жойлаштириладиган ёрдамчи хоналар функция жиҳатидан бешта гуруҳга бўлиниши зарур:
I гуруҳ — бутун иншоот ёки мажмуа учун умумий бўлган хоналар (вестибюль, музда учиш учун вестибюль-исиниш жойи, касса вестибюли, буфетлар);
II гуруҳ — томошабинларга хизмат кўрсатувчи хоналар (айланма галереялар, буфетлар, санитария узеллари);
III гуруҳ — шуғулланувчиларга хизмат кўрсатиш хоналари (кийим алмаштириш, инвентар жиҳозлар, тренерлар ва инструкторлар учун хоналар, дам олиш, тиббий хизмат кўрсатиш, қишки спорт турлари учун хоналар);
IV гуруҳ — мусобақаларни ўтказиш учун хизмат кўрсатиш хоналари (ҳакамлар хоналари, ҳакамлар ҳайъати хонаси, матбуот-бюро);
V гуруҳ — иншоотларни эксплуатация қилиш учун хоналар (маъмурият хоналари, спорт ва тозалаш инвентарларини сақлаш хоналари, омборлар, техник хоналар, маиший хизмат кўрсатиш хоналари).
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.