Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 393-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 7-§. Спорт ядроси ва спорт ареналарига қўйиладиган талаблар
Волейбол залини лойиҳалашда мусобақа зонаси ўйин майдончаси ва эркин зонани ўз ичига киритишини ҳисобга олиш керак.
Ўйин майдончаси 18×9 m ўлчамда тўғри бурчакли тўртбурчак шаклда лойиҳаланиши зарур.
Залдаги эркин зона ўйин майдончаси текислигига жойлаштирилиши ва у ҳар томондан 3 m дан кам бўлмаган кенгликни ташкил этиши, эркин зонанинг полдан унинг устидаги чиқиб турувчи конструкциянинг пастки қисмигача бўлган баландлиги 7 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.