Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 395-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 7-§. Спорт ядроси ва спорт ареналарига қўйиладиган талаблар
А ва В тоифалардаги залларни лойиҳалашда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
майдонча атрофида 4 m дан кам бўлмаган кенгликда ва 10 m дан кам бўлмаган (полдан чиқиб турувчи конструкциянинг пастки қисмигача) баландликда эркин зонани;
жамоаларнинг ўриндиқлари томонида жойлашган иккала бурчакдаги эркин зона чегарасидан ташқарида 3×3 m ўлчамли чигил ёзиш жойини;
қоида бузганлиги туфайли ўйиндан четлаштирилган спортчилар учун назорат зонасида иккита курси билан жиҳозланган 1×1 m ўлчамли жой назарда тутилишини.
Волейбол учун спорт зонаси ва унинг белгиланиш схемаси ушбу ШНҚнинг 35-иловасидаги 27-расмда келтирилган.

27-расм. Волейбол учун спорт зонаси
А — волейбол учун спорт зонаси, Б — волейбол учун ўйин майдончасининг чизиқли белгиланиши, В — волейбол учун ўйин майдончасининг чизиқли белгиланиши (узел «А»), Г — волейбол учун ўйин майдончасининг чизиқли белгиланиши (узел «Б»).
Изображение загружается из официального источника (lex.uz).
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.