Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 425-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 7-§. Спорт ядроси ва спорт ареналарига қўйиладиган талаблар
Акробатика залини лойиҳалашда 14×14 m ўлчамларда мусобақа зонасини ҳамда бу зонанинг таркибида қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
гилам ва 12×12 m ли (чизиқнинг ташқи томони бўйича ўлчам) ишчи майдонга эга бўлган майдончани (помост);
чегаралаш белгисидан ташқарида бутун периметр бўйича 1 m кенгликда хавфсизлик зонасини.
А ва В тоифалардаги залларни лойиҳалашда майдонча (помост) ва томошабинлар орасида ҳар томондан 2 m дан кам бўлмаган қўшимча хавфсизлик зонаси бўлиши керак.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.