Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 44-банд

3-боб. Умумий қоидалар · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари

44

Ёнғинга қарши оловбардошлик чегараси REI 150 бўлган 1-типли деворлар орасидаги қават майдони биноларнинг оловбардошлик даражаси ва қаватлар сонига боғлиқ ҳолда ушбу ШНҚнинг 2-иловасидаги 2-жадвал кўрсаткичларига асосан белгиланиши зарур (савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари бундан мустасно).

Маиший хизмат корхоналари учун кўрсаткичлар мазкур ШНҚнинг 2-иловасидаги 3-жадвал бўйича аниқланиши лозим.

Савдо корхоналари учун кўрсаткичлар ушбу ШНҚнинг 2-иловасидаги 3-жадвал бўйича белгиланиши зарур.

2-илова, 2-жадвал
Оловбардошлик даражасиБинонинг
конструктив
ёнғин
хавфлилиги
синфи
Қаватларнинг
юқори чегаравий сони
Ёнғинга қарши деворлар орасидаги қаватнинг йўл қўйиладиган майдони, m²
123 — 56 — 910 — 16
I
II
II
III
III
IV
IV
IV
CO
CO
C1
CO
C1
CO
C1
C2, C3
16
16
9
5
4
2
2
2
6000
6000
5000
3000
2000
2000
2000
1200
5000
4000
3000
2000
1400
1400
1400
800
5000
4000
2000
1200
800
-
-
-
5000
4000
1200
-
-
-
-
-
2500
2200
-*)
-
-
-
-
-
Изоҳ:
* — жадвалдаги чизиқча ушбу оловбардошлик даражасидаги бино келтирилган қават сонига эга бўлиши мумкин эмаслигини англатади;
жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан фарқ қилувчи кўрсаткичлар бошқача уйғунлаштирилганда қават майдони ва баландлиги ушбу тоифадаги бинолар учун кичик қийматлар бўйича белгиланиши лозим;
оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ёнғин ўчириш тизимига эга бўлган биноларда ёнғинга қарши деворлар орасидаги майдонни оширишга йўл қўйилади, бироқ икки баравардан кўпроққа оширмаслик керак;
қўшни қаватлар ораёпмасида очиқ оралиқлар бўлса, ушбу қаватлар майдонларининг йиғиндиси юқоридаги 2-жадвалда келтирилган майдон кўрсаткичларидан ошмаслиги лозим;
оловбардошлик даражаси IV бўлган икки қаватли биноларда юк кўтарувчи конструкциялар элементларининг оловбардошлик чегараси R 45 дан паст бўлмаслиги зарур;
бино қурилиш майдонининг 15 фоизини эгаллаган икки қаватли қисмга эга бўлган бир қаватли биноларнинг ёнғинга қарши деворлари орасидаги майдон бир қаватли биноларнинг майдони каби белгиланиши керак;
бинонинг олд қисмига қурилган айвон, терраса, галереялар, шунингдек ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган ҳизмат ва бошқа бинолар ҳамда иншоотларнинг оловбардошлик даражаси асосий бинонинг оловбардошлик даражасидан битта даражага паст бўлишига йўл қўйилади;
вокзалларнинг биноларида ёнғинга қарши деворлар ўрнига 0,5 m масофада жойлашган икки типли ва 1 m тўсиқ узунлигига 1 l/s дан кам бўлмаган сув қуйилиши жадаллигини таъминлаб берувчи сувли дренчер тўсиқлари қурилмаси (ишлаш вақти 1 соатдан кам бўлмаган) лойиҳаланишига йўл қўйилади;
ертўла ёки цоколь қаватларида ёнувчи материаллар сақланадиган омборхона ва бошқа хоналар жойлашмаган бўлса (юк камералари ва персонал гардероблар бундан мустасно) аэровокзалларнинг оловбардошлик даражаси I бўлган биноларда ёнғинга қарши деворлар орасидаги майдонни 10000 m² гача оширишга йўл қўйилади. Бунда, бинонинг ертўласи ёки цоколь қаватида жойлашган ҳожатхоналар шу бинонинг 1-қавати билан очиқ зинапоялар орқали боғланган бўлиши, юк камералари ва ходимларнинг гардероблари эса алоҳида ёпиқ зинапоялар орқали боғланган бўлиши керак;
ертўладаги юк сақлаш камералари (автомат ячейкалар билан жиҳозланган юк сақлаш камераларидан ташқари) ва гардероблар бошқа хоналардан I типли Е1 45 ёнғинга қарши пардадеворлар билан ажратилиши ҳамда уларга автомат ёнғин ўчириш қурилмалари ўрнатилиши, команда-диспетчер пунктлари эса ёнғинга қарши пардадеворлар билан ажратилиши керак;
аэровокзал биноларидаги ёнғинга қарши деворлар орасидаги майдон автомат ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланганда ушбу майдоннинг кенглиги чегараланмаслиги керак;
катта габаритли хоналар ва залларни, шу жумладан томоша, спорт-томоша, кўргазма заллари ва спорт манежлари, ёпиқ сув ҳавзалари ва муз заллари (томошабинлар ўрин жойларига эга бўлган ва бўлмаган), ёпиқ тирларнинг ўқ отиш зоналарининг заллари ва бошқа хоналарни лойиҳалашда (уларнинг майдонларини ушбу жадвал кўрсаткичларига нисбатан оширишда) заллар ва бошқа хоналар орасида ёнғинга қарши деворлар бўлиши керак;
вестибюль хоналари ва фойе майдони юқоридаги 2-жадвалда келтирилган майдон кўрсаткичларидан катта бўлганда ёнғинга қарши деворлар ўрнига ёнғинга қарши 2-типли EI 15 бўлган шаффоф ойнали пардадеворлар қурилишига йўл қўйилади.
2-илова, 3-жадвал Маиший хизмат кўрсатиш ва савдо корхоналарининг оловбардошлик кўрсаткичлари
Бинонинг оловбардошлик даражасиКонструктив ёнғин хавфи синфиҚаватларнинг энг катта сониЁнғинга қарши деворлар орасидаги қават майдони, m²
Маиший хизмат корхоналарининг оловбардошлик кўрсаткичлари
I, IIСО, С153500
IIС152500
IIIСО22000
IIIС121000
IVС2; СЗ1500
Изоҳ. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган бинолар автомат ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган тақдирда ёнғинга қарши деворлар оралиғида қават майдонини икки баравар оширишга йўл қўйилади.
Бинонинг оловбардошлик даражасиҚаватларнинг энг катта сониЁнғинга қарши деворлар орасидаги қават майдони, m²
Бир қаватлиИкки қаватли3-5 қаватли
Савдо корхоналарининг оловбардошлик кўрсаткичлари
I, II5350030002500
III220001000-
IV1500--
Изоҳ:
оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ёнғин ўчириш тизимига эга бўлган биноларда ёнғинга қарши деворлар орасидаги қават майдонини оширишга йўл қўйилади, бироқ икки баравардан кўпга оширмаслик керак;
оловбардошлик даражаси I ва II бўлган дўконлар биноларининг юқори қаватларига омборхоналар, хизмат, маиший ва техник хоналар жойлаштирилганда ушбу бино баландлигини бир қаватга оширишга йўл қўйилади.

Термины к пункту

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.