Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 63-банд
3-боб. Умумий қоидалар · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
Баландлиги 4 қават ва ундан ортиқ бўлган биноларда эшиклар, фрамугалар (эшиклар, пардадеворлар ва деворлар, зинапоя катакларининг ички деворларини ҳисобга олган ҳолда) ва пардадеворларнинг ёруғлик-шаффоф тўлдирмалари сифатида EI 15 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасини таъминловчи тобланган ёки арматураланган ойна ва ойнаблоклар қўлланилиши, ёруғлик-шаффоф тўлдирмаларнинг турлари чегараланмаслиги, умумий йўлакка (коридор) олиб борувчи зинапоя катагининг эшиклари, лифт холлари ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари яхлит (ойнасиз) бўлиши ёки арматураланган ойнали бўлиши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.