Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 647-банд
7-боб. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар · 1-§. Савдо корхоналарига қўйиладиган талаблар
Бозорлар таркибида қуйидагилар бўлиши керак:
йил давомида савдо қилувчи заллар ва айвонлар остига жойлашган сабзавот савдо майдонлари (жиҳоз ва ўтиш йўлакларини ҳисобга олган ҳолда 1 та савдо жойига 6 — 8 m² савдо майдони тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда);
харидорларга хизмат кўрсатувчи хоналар (хизматлар бюроси, кафетерий, бар ва б.);
маҳсулотларни сақлаш хоналари:
омборлар, совитиш камералари, гўшт сақлаш совитгичлари ва гўшт кесиш хоналари;
хўжалик хоналари (тарозилар, касса аппарати, инвентарь, махсус кийимларни сақлаш хоналари, ювиш хоналари, таъмирлаш устахонаси);
маъмурий-хизмат хоналари ва ходимлар учун маиший хоналар (идора, ёнғин хавфсизлиги-қўриқлаш хонаси, гардеробли маиший хоналар, санитария узеллари, душхоналар);
тара ва контейнерларни сақлаш жойлари, чиқиндиларни тўплаш жойлари, бозор ичи транспорти ва тозалаш машиналарининг автотураргоҳлари, жамоат санитария-гигиена шохобчалари.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.