Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 722-банд
9-боб. Маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Ҳаммом ва сауна биноларига қўйиладиган талаблар
Бинолар ичига киритилиб қуриладиган сауналарни жойлаштиришда:
буғхона ҳажми 8 m³ кам ва 24 m³ кўп бўлмаслиги;
сауна хоналари мажмуасини оловбардошлик чегараси EI 45 бўлган 1-типли ёнғинга қарши пардадеворлар ва оловбардошлик чегараси REI 45 бўлган 3-типли ёнғинга қарши ораёпмалар билан ажратиш;
сауна хоналари мажмуаси хоналаридан ташқарига қаратилган алоҳида эвакуация чиқиш жойи бўлиши;
кунлик иш вақти давомида тинимсиз ишлатилгандан кейин тўлиқ совигунга қадар ўчириладиган ва автомат ҳимояга эга бўлган заводда ишлаб чиқарилган печка билан жиҳозлаш;
печка-электртош бошқарув пультини буғхона олдидаги қуруқ хонага жойлаштириш, кабель тармоғининг ҳимояси иссиққа чидамли ва буғхонада максимал йўл қўйиладиган (110 °С дан юқори бўлмаган) иссиқликка ҳисобланган бўлиши;
электртошдан буғхона девори қопламасигача бўлган масофа 20 cm дан кам бўлмаслиги, электртош устига бевосита шифт остига ёнмайдиган иссиқлик изоляцияловчи шчит ўрнатилиши, ушбу шчит ва шифт қопламаси орасидаги масофа 5 cm дан кам бўлмаслиги;
буғхона поли ва эшиги орасидаги тирқиш 30 mm дан кам бўлмаслиги;
буғхонани периметри бўйлаб тешиклар очилган (перфорация қилинган) қуруқ қувурлардан бажарилган дренаж қурилмаси билан жиҳозлаш ва бу қурилманинг буғхонага кириш жойи олдида бошқариладиган ички сув ўтказмасига уланиши;
буғхона қопламаси учун япроқли дарахт ёғочидан фойдаланиш (смола шимдирилган ёғочдан фойдаланишга йўл қўймайди);
ечиниш, дам олиш, массаж хоналарини ҳисобга олган ҳолда сауна хоналарини тутун пайдо бўлиши тўғрисида хабар беришга қўйиладиган талабларга риоя қилиш лозим.
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.