Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 785-банд
12-боб. Санитария-гигиена шохобчаларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Жамоат ҳожатхоналарининг хоналарига қўйиладиган талаблар
Жамоат ҳожатхонаси ушбу ШНҚнинг 39-иловасидаги 46-жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ лойиҳаланиши ва уларда қуйидагилар бўлиши керак:
кириш тамбури;
навбатчи персонал учун хона;
қўл ювгичларни ўрнатиш билан шлюзлар;
ушбу ШНҚнинг 39-иловасидаги 61-расмга мувофиқ эни камида 0,85 m, бўйи камида 1,2 m бўлган кабиналар;
писсуарлар бўлими;
тозалаш инвентарини сақлаш учун жой ёки жавонлар;
ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида кабина;
она ва болалар учун кабина.
| Параметр | Мактаблар | Болалар боғчалари | Бошқа жамоат бинолари |
|---|---|---|---|
| Жамаот ҳожатхонаси кабиналарининг ўлчамлари: ташқарига очиладиган эшикли кабина; эшиксиз кабина | - 800 × 1000 | - - | 850 × 1200 - |
| Индивидуал санитария узели кабинасининг ўлчамлари | 2400 × 900 1350 × 800 | - | 150 × 1800 150 × 1500 |
| Унитазлар орасидаги пардадевор-экранларнинг баландлиги | 1750 | - | 1800 |
| Кабина ва қарама-қарши томондаги девор ёки пардадевор орасидаги ўтиш жойининг кенглиги: кабина эшиги ташқарига очилганда: писсуарлар бўлмаганда; писсуарлар бўлганда; кабина эшикларсиз бўлганда: писсуарлар бўлмаганда; писсуарлар бўлганда | - - 1100 1800 | - - - - | 1300 2000 - - |
| Кабиналар икки фронтлари орасидаги ўтиш жойларининг кенглиги: кабиналар эшиклари ташқарига очилганда; кабиналар эшикларсиз бўлганда | - 1500 | - - | 1500 - |
| Писсуарлар қатори ва девор орасидаги ўтиш жойининг кенглиги | 1000 | - | 1000 |
| Писсуарларнинг икки қатори орасидаги ўтиш жойининг кенглиги | 1200 | - | 1200 |
| Писсуарлар орасидаги масофа | 700 | 700 | 700 |
| Писсуар ўқи ва ён девор ёки пардадевор орасидаги масофа | 350 | 350 | 350 |
| Қўл ювгичлар қатори ва девор ёки пардадевор орасидаги ўтиш жойининг кенглиги | 1100 | 1100 | |
| Индивидуал қўл ювгичлар кранларининг орасидаги масофа | 600 | 600 | 600 |
| Умумий қўл ювгич кранларининг орасидаги масофа | 550 | - | 600 |
| Индивидуал қўл ювгич кранидан ён деворгача бўлган масофа | 350 | 350 | 350 |

61-расм. Жамоат биноларидаги санитария узелларининг лойиҳавий (режавий) ечимларида қабул қилинган санитария-техник приборларнинг функционал зоналари (mm)
Изображение загружается из официального источника (lex.uz).
Чертёж
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.