Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 853-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган талаблар
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмурий бинолари, маҳалла, жамоат ташкилотлари, лойиҳа, конструкторлик ва юридик фирмалар, турли вазифалардаги тижорат идоралари, банк муассасалари, агентликларнинг биноларида совуқ давр учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳавони алмаштириш карралиги ушбу ШНҚнинг 9-иловасидаги 26-жадвал бўйича белгиланиши керак.
| Хоналар | Кўрсаткичлар | Барча иқлимий ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С | 1 h да ҳавони алмаштириш карралиги, камида | Хоналар типи | |
|---|---|---|---|---|---|
| Майдони 35 m² дан кам бўлган иш хоналари | Н Ч О | 20 20-23 21-22 | 3,5 бироқ бир нафар кишига камида 60 m³/h тўғри келиши керак | Д | |
| Майдони 35 m²дан кўп бўлган иш хоналари | Н Ч О | 20 20-23 21-22 | ҳисоблаш асосида, бироқ бир нафар кишига камида 60 m³/h тўғри келиши керак | Д | |
| Кабинетлар олдидаги қабулхоналар, ҳокимиятлардаги қабулхоналар | Н Ч О | 20 20-23 21-22 | 3 | Д | |
| Компьютерда ёзиш ва печатлаш хоналари | Н Ч О | 20 20-23 21-22 | ҳисоблаш асосида, бироқ камида 3,5 | Д | |
| Конференц-заллар, мажлис заллари | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | ҳисоблаш асосида, бироқ бир нафар кишига камида 20 m³ тўғри келиши керак | Д | |
| Ташриф буюрувчилар учун кутиш хоналари, жамоат ташкилотлари ва экспедициялар хоналари, маҳалла марказлари хоналари | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | 3,5 | Д | |
| Нусха-кўпайтириш хизмати хонаси: а) электрографик нусхалаш бўлими | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | 5 | Д | |
| б) муқовалаш-жилдлаш бўлимлари | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | 3 | Р1 | |
| в) тезкор офсет чоп этиш бўлими | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | 2 | Б | |
| г) таҳририй-расмийлаштириш хизмати | Н Ч О | 20 20-23 21-22 | 2 | Д | |
| д) чоп этиш формаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқиш | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | 5 | Б | |
| е) чоп этиш | Н Ч О | 18 18-21 19-20 | 3 | Б | |
| Изоҳ: * — хоналар типи — ушбу ШНҚнинг 804-бандида берилган; Н — нормаланадиган кўрсаткичлар; Ч ва О — иссиқликнинг чегаравий ва оптимал кўрсаткичлари. | |||||
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.