Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 882-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 3-§. Сув таъминоти ва канализация тизимларига қўйиладиган талаблар
Аҳоли яшаш пунктлари ва қишлоқ ҳамда овул жойларининг канализация тизими бўлмаган ҳудудларида алоҳида турувчи ерга қазиладиган ҳожатхоналарни қаватлари сони 2 тадан кўп бўлмаган қуйидаги бино ва иншоотлар учун лойиҳалашга йўл қўйилади:
савдо майдони 250 m² бўлган дўконлар, савдо залларининг майдони 250 m² гача бўлган ёпиқ бозорлар;
50 тагача ўринга мўлжалланган умумий овқатланиш корхоналари;
бошқариш органлари, ҳар хил йўналишдаги идоралар, офислар, фирмаларнинг бинолари (баландлиги 2 қаватдан ошмаган);
баландлиги 1-2 қаватли ва ўринлари сони 50 тагача бўлган меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар;
болалар ёзги оромгоҳлари, дам олиш зоналари сиғими 240 ўрингача бўлган туристик зоналари (оқова сувлари ошхоналар учун ерга қазилган чуқурга оқизилади);
сиғими 500 ўрингача бўлган кинотеатрлар ва маданият марказлари;
тирларнинг ўқ отиш галереялари ва алоҳида жойлашган очиқ тирлар;
очиқ ясси иншоотлар, жумладан томошабинлар учун 300 ўринга эга бўлган иншоотлар;
спорт иншоотларининг старт майдонлари — трамплинлар, тоғ чанғи трассалари;
бир сменада 25 тагача ходим ишлайдиган маиший хизмат кўрсатиш муассасалари;
сиғими катта бўлмаган бошқа жамоат муассасаларининг бинолари.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.