Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 884-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 3-§. Сув таъминоти ва канализация тизимларига қўйиладиган талаблар
Маиший хизмат кўрсатувчи муассасалар, шунингдек ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кир ювиш корхоналари учун ички канализация тизимини маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувларининг тармоқларини бирлаштирган ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилади, канализацияси амалдаги нормалар бўйича лойиҳаланадиган кимёвий тозалаш, ҳаммом ва кир ювиш муассасалари бундан мустасно.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.