Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 95-банд
3-боб. Умумий қоидалар · 3-§. Эвакуация йўлларига қўйиладиган талаблар
Ертўла ёки цоколь қаватини биринчи қават билан боғлаш учун мўлжалланган (биринчи қаватдаги ички йўлак, холл ёки вестибюлга чиқувчи) алоҳида зинапоялар одамларни ертўла ёки цоколь қаватидан эвакуация қилишда ҳисобга олинмаслигини инобатга олиш зарур.
Агар зинапоя ертўла ёки цоколь қаватидан биринчи қават вестибюлига чиққан бўлса, бинонинг ерусти қисмида жойлашган барча зинапоялар тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш жойига (эшиги) эга бўлиши керак (вестибюлдаги зинапоя бундан мустасно).
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.