Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 11-илова, 1-банд
11-илова. Биноларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қуриш майдони ва қаватлари сонини ҳисоблаш
Умумий майдон бинонинг барча қаватлари майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланиши (техник, мансарда, цоколь, ертўла қаватлари майдонлари ҳам ушбу йиғиндига киритилиши) керак.
Бинолар қаватларининг майдони ташқи деворлар ички сирти чегараларида ўлчаниши лозим.
Антресоллар, бошқа бинога ўтиш йўлаклари, томоша ва бошқа залларнинг ойнавандланган верандалари, галереялари ва балконларининг майдонлари ҳам бинонинг умумий майдонига киритилиши керак.
Бир неча қават баландлигидаги хоналарнинг майдони фақат битта қават чегараси бўйича бинонинг умумий майдонига киритилиши зарур.
Қия жойлашган ташқи деворлар бўлганда қават майдони пол сатҳи бўйича ҳисобланиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.