Нормативные документы ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 26-илова, 3-банд
26-илова. Маданий-томоша муассасалари, кутубхоналар, архивлар ва спорт иншоотлари биноларининг ички ёнғинга қарши сув қувурўтказгичларига қўйиладиган талаблар
Биноларда ички ёнғин ўчириш жўмракларининг сув сарфи қуйидагича белгиланиши керак:
томоша залининг сиғими 300 ўрингача бўлган эстрадали кинотеатр ва маданият марказларида 2 та оқим (струя)да камида 2,5 l/s, ўринлари 300 кўп бўлган кинотеатр ва маданият марказларида ҳар бир оқимда камида 5 l/s;
сиғими қандай бўлишидан қатъи назар, саҳнали маданият марказлари ва театрларда 2 та оқим (струя)да камида 2,5 l/s ва ҳар бирининг сув сарфи 5 l/s бўлган 2 та оқим (струя).
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 30.10.2025. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.