Нормативные документы ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 125-банд
6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар
Таянч ўрта ва ўрта таълим синф ўқувчилари учун турар жой секциялари 3 синф — 35 киши, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатларда 2 синф ёки 32 киши ҳисобидан ҳисобга олиш керак.
Ушбу турар жой секциялари яшаш хоналари, санитария-маиший, дам олиш ва мустақил машғулотлар хоналарини ўз ичига олиши керак. Ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида турар жой секцияларини инобатга олиш керак.
Таянч ўрта ва ўрта таълим синфи ўқувчилари учун турар жой секцияларининг таркиби ва майдонлари 9-жадвалда келтирилган.
| Хоналар | Мактаб-интернатлар хоналарининг майдони, m2 | ||
|---|---|---|---|
| Нутқида нуқсони бўлган карлар учун, кар-соқовлар учун | Кўзи ожизлар учун, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бор, мия церебрал фалажи церебрал фалажи билан касалланган болалар учун | Интеллекти бузилган ақли заифлар учун | |
| 3 синф — 35 киши | 3 синф — 35 киши | 2 синф — 32 киши | |
| 1 | 2 | 3 | 4 |
| Гардероб хоналар билан вестибюль (0,75 — 0,8 m2/киши) | 27 | 30 — 32 | 24 — 26 |
| Ухлаш хоналари 4,0 — 4,5 m2/киши (4,5 — 5,0 m2/киши тавсия этилади) | 144 (4 — 6 кишига хоналар) | 162 (4 кишига хоналар) | 128 (6 — 8 кишига хоналар) |
| Дам олиш хонаси-меҳмонхона | 24 | 30 | 24 — 30 |
| Индивидуал машғулотлар учун хона | 16 | 16 | - |
| Ҳожатхоналар (гигиена кабинаси билан), ювиниш хоналари, душхоналар 11-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олиб қабул қилинади. Тахминий майдони 1 — 1,2 m2/киши ҳисобидан | Майдони санитария анжомлари миқдорига мувофиқ қабул қилинади | ||
| 36 — 40 | 40 — 43 | 33 | |
| Маиший хона (кийимни тозалаш, ювиш, дазмоллаш) 0,4 — 0,5 m2/киши | 15 — 18 | 20 | 15 |
| Навбатчи тарбиячи хонаси 8 m2 (душли санитария узели билан) | 12 (8+4) | 12 (8+4) | 12 (8+4) |
| Шахсий буюмларни сақлаш хонаси | 8 | 8 — 12 | 8 |
| Тозалаш анжомлари учун хона | 5 | 5 | 5 |
(9-жадвал «Изоҳ» қисмига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Изоҳ: Кўзи ожиз болалар ва мия церебрал фалажи билан, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб-интернатларда хоналарни, шунингдек санитария узелларини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.07.02-24 талаблари, шу жумладан ўлчамлар, сигнализация ўрнатиш, тутқичларни ўрнатиш ва бошқалар ҳисобга олиниши лозим.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.