Перейти к содержимому

Нормативные документы ШНҚ 2.08.06-23

ШНҚ 2.08.06-23, 134-банд

6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар

134

Мактаб-интернатлар таркибида спорт, соғломлаштириш жисмоний тарбия ва гимнастика билан шуғулланиш учун ўлчамлари 12х24 m бўлган мактаб типидаги универсал спорт заллари кўзда тутилиши керак.

Заллар баландлиги камида 6 m бўлиши ва биринчи қаватда жойлашиши лозим. Заллар икки томонлама ёритишга (узун томонлар бўйича) ва ҳар томондан шамоллатиш имкониятига эга бўлиши керак. Залларнинг чекка томонларида деразалар ўрнатишга йўл қўйилмайди. Спорт залдан ташқарига эвакуация чиқиши кўзда тутилган бўлиши керак.

Жисмоний тарбия-спорт залларида қуйидаги ёрдамчи хоналар ажратилиши керак:

16 m2 ли спорт анжомлари хонаси;

ўғил болалар ва қизлар учун ҳар бири камида 15 m2 кийиниш хоналари (икки шохли душхона, 1 та унитаз ва шлюздаги қўл ювгичи бор ҳожатхонаси билан);

8 m2 ли мураббийлар хонаси.

Қўшимча равишда даволаш жисмоний тарбия машғулотлари ва ҳаракат функцияларини ривожлантириш учун майдони 35 — 50 m2 бўлган хоналар, шу жумладан кичик тренажёр заллари лойиҳалаш топшириғига мувофиқ инобатга олиниши керак.

Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.

Мы принимаем

UzcardHumoVisaMastercard

Оплата проходит на защищённой странице платёжной системы и подтверждается по 3D Secure. Данные карты на нашем сайте не хранятся.