Эвакуация йўллари бўйича таълим ташкилотларининг энг узоқда жойлашган хоналарининг (ҳожатхона, юз-қўл ювиш хонаси, душхона ва бошқа одамлар доимо бўлмайдиган хизмат кўрсатиш хоналари бундан мустасно) эшикларидан, мактабгача таълим ташкилотларида — гуруҳ ячейкасидан чиқиш жойидан ташқарига ёки зинапоя катагига чиқиш жойигача масофалар 13-жадвалда кўрсатилганидан катта бўлмаслиги керак.
Боши берк коридор ёки холлга чиқадиган хоналар сиғими 80 кишидан ошмаслиги керак.
Оловбардошлик даражаси I — III бўлган умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотларининг боши берк коридорга ёки холлга чиқадиган хоналарининг сиғимини 125 кишигача қабул қилишга йўл қўйилади.
| Бинонинг оловга бардошлилик даражаси | Масофа, m да, эвакуация пайтида одамлар оқимининг зичлиги*, киши /m2 | ||||
|---|---|---|---|---|---|
| 2 гача | 2 дан кўп 3 гача | 3 дан кўп 4 гача | 4 дан кўп 5 гача | 5 дан кўп | |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| А. А. Зинапоя катаклари ёки ташқарига чиқиш жойлари оралиғида жойлашган хоналардан | |||||
| I — III | 60 | 50 | 40 | 35 | 20 |
| IV | 40 | 35 | 30 | 25 | 18 |
| Б. Боши берк коридор ёки холлга чиқадиган хоналардан | |||||
| I — III | 30 | 25 | 20 | 15 | 10 |
| IV | 20 | 15 | 15 | 10 | 7 |
(13-жадвал «Изоҳ» қисмига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
* Хонадан эвакуация қилинаётганлар сонини эвакуация йўлидаги коридор майдонига нисбати.
Изоҳ: Масофа қуйидаги бинолар учун қабул қилиниши лозим: мактабгача таълим ташкилотлари 6-устун бўйича; умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотлари, касбий таълим ташкилотлари 3-устун бўйича.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.