Нормативные документы ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 83-банд
5-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Биноларни жойлаштириш ва ҳудудларга талаблар
Юқори шамол режимига эга ҳудудларда умумий ўрта таълим ташкилотлари бинолари бинога фронтал шамолнинг таъсирини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар ер майдонларининг ҳудудлари бутун периметри бўйича тўсиққа эга бўлиши керак (тўсиқ тури лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади, кўча томондан баландлиги камида 1,6 m бўлган тўрсимон тўсиқ қўлланилади).
Ҳудуд чегаралари бўйича яшил минтақа кенглиги камида 1,5 m, кўча томондан эса камида 5 m бўлиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.