Нормативные документы ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 90-банд
5-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ҳажмий-режалаш ечимлари ва асосий хоналар
Мактаб-интернатларда ётоқ хоналари бир ўринга 4,5 — 6 m2 ҳисобидан инобатга олиниши лозим.
Ётоқ хоналари (майдони 12 — 24 m2) 24 — 36 нафар яшовчи болалар учун секцияларга гуруҳланиши, зарурий санитар-маиший хоналар билан таъминланиши керак (юз-қўл ювиш хонаси, ҳожатхона, душхона, кир ювиш хонаси).
Навбатчи тарбиячи хонаси (8 m2) битта турар жой секцияси ҳисобида қабул қилиниши лозим.
Дам олиш ва дарс тайёрлаш учун хоналар мактаб-интернатда яшовчи ўқувчиларнинг 50 фоизи учун, бир кишига 1,25 m2 ҳисобидан инобатга олиниши, бунда ҳар бир хонанинг майдони камида 20 m2 бўлиши керак.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 05.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.