Нормативные документы ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 72-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 3-§. Турар жой, жамоат ва ёрдамчи бинолар хоналарини ёритиш
Ранг тавсифлари бўйича ёруғлик манбаларини танлаш ушбу ШНҚнинг 8-иловаси асосида амалга оширилиши лозим.
Мактабгача таълим муассасаларида ранг ҳарорати нейтрал оқ (3400-5000 К) бўлган ёруғлик диодли (LЕD) лампалардан фойдаланиш тавсия этилади, бундан ташқари люминесцент лампалар ва галоген чўғланма чироқларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Официальный источник: lex.uz. Редакция: 04.11.2026. Латиница — автоматическая транслитерация, официальный текст на кириллице.